Home >> "Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти" - BBC O'zbek" の動画ページ >> 前に戻る | サイトマップ |
"Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти" - BBC O'zbek" の動画はこちら

"Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти" - BBC O'zbek" について
Президент Мирзиёев хонандаларнинг ўта қисқа муддатда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ва халқ артиси унвонини олаётганини танқид қилган. У хизмат кўрсатган артист унвонига лойиқ одам қишлоқларда пиёда юриб биттадан ашула айтиб ериши кераклигини урғулаган. Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакатдаги ижодкор, зиёлилар вакиллари билан учрашув ўтказди. Президент санъаткорларга машҳур ҳофиз Таваккал Қодировни мисол қилиб келтирган. Унинг Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвонини олгандан 25 йил ўтиб Ўзбекистон халқ артисти унвони билан тақдирланганини айтган. "Бизда лик-лик халқ артист, лик-лик хизмат кўрсатган артист, 4 та лик, 2 та шик битта халқ артисти. Бу нима деган гап? Бунақа ўйинлар бўлмайди. Бизда 2-3 йил ўтмайди Халқ артисти. Уни қишлоқда танийдими? Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист қишлоқларда пиёда юриб биттадан ашула айтиб берсин. Шундан кейин берайлик. Қишлоққа борсин халқ танисин. Одамлар баҳо берсин, 2-3 та каттакон эмас", деган Мирзиёев. Мирзиёев унвон беришда санъаткорнинг фақат тўртта қўшиғи эмас, унинг ижтимоий фаоллиги, муносиб шогирдлар тарбиялангани, элу юрт ўртасидла обрў эътиборини, энг муҳими санъатга садоқати устивор мезон сифатида белгиланиши шартлигини таъкидлаган. Би-би-си Ўзбек хизматининг видеоларини www.bbcuzbek.com да ҳам кўришингиз мумкин.,医学部受験生を応援します! 当サイトは医師を目指す医学部受験生のための「医学部受験生のための情報サイト」の姉妹サイトです。

"Мирзиёев: "Тўртта лик, иккита шик - битта халқ артисти" - BBC O'zbek" に関連する動画はこちら

前に戻る

information
サイトの更新履歴はコチラから 

PR